11:12 / 19.01.2020
2 655

Австралияда ёнғинлар кули ва ёмғирлар сабабли юз минглаб балиқ нобуд бўлди

Австралияда ёнғинлар кули ва ёмғирлар сабабли юз минглаб балиқ нобуд бўлди
Фото: Larry Newberry
Австралиянинг ўрмон ёнғинларидан азият чекаётган Янги Жанубий Уэлс штатида узоқ кутилган ёмғирлар юз минглаб балиқларнинг нобуд бўлишига олиб келди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ёмғир ёнғинлардан қолган кулни Маклей дарёсига ювиб тушириши балиқларнинг нобуд бўлишига олиб келган.
Экологларнинг айтишича, балиқларнинг бундай кўп миқдорда нобуд бўлиши оқибати бир неча ўн йиллар давомида сезилиши мумкин.

Кулнинг сувга тушиши бактериялар кўпайишига олиб келган. Улар эса сувдан кислородни чиқариши натижасида балиқлар кислород етишмаслигидан нобуд бўлган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатни Австралия шарқий соҳилидаги барча дарёларда кузатиш мумкин.

Австралияда октябрдан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари бир миллиарддан кўпроқ жонзотнинг нобуд бўлишига, миллионлаб гектар ўрмоннинг ёниб кул бўлишига сабабчи бўлди. 16 январда “яшил қитъада” қурғоқчил об-ҳаводан кейин кучли ёмғирлар бошланиб, ёнғинларни ўчиришда ёрдам берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда ёнғинлар кули ва ёмғирлар сабабли юз минглаб балиқ нобуд бўлди