
Фото: «ТАСС»
Россиянинг собиқ бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат истеъфосини оддий воқеа деб атади, деб ёзади «Daryo».
«Бу бутун дунёда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда ҳам кузатиладиган ҳолат. Балки, бу сўнгги йилларда тез-тез кузатилмаган ҳолатдир, лекин оддий воқеа», — дейди Медведев ушбу ҳолатга босиқлик билан муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлаб.
Маълумот учун, Россия ҳукумати 15 январь куни истеъфо берди. Путин Медведевга Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини эгаллашни таклиф қилди. Орадан бир кун ўтиб 16 январь куни Михаил Мишустин Федерал солиқ хизмати раҳбари Россия бош вазири этиб тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар