11:13 / 23.01.2020
2 647

Африкада чигирткага қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратилди

Африкада чигирткага қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратилди
Фото: «REUTERS»
БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок Африка қитъасида чигирткага қарши кураш учун БМТ фавқулодда вазиятлар Марказий жамғармасидан 10 миллион доллар ажратди, деб хабар берди «РИА Новости».

«БМТнинг гуманитар раҳбари Марк Лоукок Шарқий Африкада саҳро чигирткаси ҳужумига қарши курашни кучайтириш мақсадида БМТ фавқулодда вазиятлар Марказий жамғармасидан 10 миллион доллар ажратди», — дейилади ахборотда.

БМТда таъкидланишича, чигирткаларнинг Африка шохи, Жануби-Ғарбий Осиё ва Қизил денгиз ҳудудига ҳужуми Эфиопия ва Сомали учун охирги 25 йилдаги энг кенг қамровлиси ва Кения учун охирги 70 йилдаги энг ёмони ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африкада чигирткага қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратилди