16:43 / 25 января 2020
3 071

Хитойда коронавирусдан зарарланганларни даволаётган шифокорнинг ўзи касалланиб, вафот этди

Хитойда коронавирусдан зарарланганларни даволаётган шифокорнинг ўзи касалланиб, вафот этди
Фото: Reuters
Хитойнинг Ухань шаҳридаги Синьхуа касалхонасининг жарроҳи Лян Удун вафот этди. «Коммерсантъ»нинг South China Morning Post’га таяниб хабар беришича, 62 ёшли эркакнинг вафотига янги турдаги коронавирус келтириб чиқарган пневмония касаллиги сабаб бўлган.

Тасдиқланган сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан 41 киши вафот этди, 1287 нафари вирус юқтириб олди. Австралия ва Малайзияда биринчи марта касалланиш ҳолати қайд этилди.

Маълум бўлишича, шифокорда вирус билан зарарланишнинг дастлабки белгилари 16 январда пайдо бўлган, 18 январь куни касалхонага ётқизилган. Коронавирус юқтириб олган шифокорлар сони расман эълон қилинган рақамлардан ҳам кўпроқ эканлиги айтилмоқда.

Хитойнинг «thepaper.cn» нашри Пекинда коронавирус билан зарарланган икки бемор даволаниб, касалхонадан чиққанини маълум қилган. Ухань шаҳрида ҳам коронавирусдан юзага келган пневмония сабабли 15 январда Шанхайдаги касалхонага ётқизилган 56 ёшли бемор аёл касалликдан даволанган эди. Сўнгги 6 кунда аёлнинг нафас олиш тизими яхшиланган, яллиғланиш белгилари йўқ бўлган, янги коронавируснинг нуклеин кислотасига нисбатан иккита текшируви салбий натижа берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)