
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин Хитойда тарқалган коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик ва Қозоғистонда унинг олдини олишга қаратилган чоралар бўйича йиғилиш ўтказди.
“Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойдаги коронавируснинг Қозоғистон ҳудудида тарқалишига йўл қўймаслик бўйича қатъий чоралар кўришни буюрди”, деб айтган Мамин йиғилишда.
Йиғилиш якунларига кўра бош вазир қуйидаги чораларни кўришни топширган:
- давлат чегарасидаги, жумладан ҳаво, автомобил ва темир йўл транспорти объектлари ўтказиш пунктларида санитар-эпидемиологик ва миграцион назоратни кучайтириш;
- Хитойдан келаётган барча шахслар ортидан уларнинг яшаш жойи бўйича тиббий кузатув ўрнатиш;
- Хитойга хизмат сафарларини чеклаш ҳамда шахсий ва сайёҳлик мақсадларида Хитойга бормай туришни тавсия қилиш;
- Хитойдан келаётган транзит йўловчилар учун Қозоғистон ҳудудида 72 соат давомида визасиз қолиш режими амал қилишини тўхтатиш;
- “Хоргос” халқаро чегарабўйи ҳамкорлиги марказининг Қозоғистондаги қисми ишини вақтинчалик тўхтатиш;
- Хитойдаги Қозоғистон фуқароларига консуллик ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида улар билан ишларни фаоллаштириш;
- зарурат бўлганда Ухандаги қозоғистонлик талабалар ва бошқа фуқароларнинг фавқулодда эвакуациясини таъминлаш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар