Фото: EPA/Vostock-photo
Коронавирус эпидемияси сабабли беш миллиондан ортиқ киши Хитойнинг Ухань шаҳрини тарк этди.
«Ой тақвими бўйича янги йил байрами ва эпидемия туфайли 5 миллиондан ортиқ одам Ухандан чиқиб кетди», – деди шаҳар ҳокими. – «Шаҳарда 9 миллион киши қолди».
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда шифохоналарда коронавирус билан касалланган деб тахмин қилинган 2209 киши сақланмоқда, уларнинг 643 нафарида иситма кузатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой маъмурлари Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришганди. Касалликнинг қўзғатувчиси коронавируснинг янги тури – 2019-nCoV эканлиги аниқланганди.
Ушбу вирус билан касалланганлик ҳолати Хитойдан ташқари Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Ветнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда ҳам қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради