12:47 / 28.01.2020
3 027

Дунё молиячилари Лондондан нега юз ўгиришди?

Дунё молиячилари Лондондан нега юз ўгиришди?
Фото: «Reuters»
Brexit билан боғлиқ мужмаллик қайд этилган йиллар давомида Лондондан бутун дунё молиячилари юз ўгиришди. 2018 йилдан буён Буюк Британия пойтахтини асосий молия маркази деб ҳисобловчилар сони 53 фоиздан 33 фоизга қисқарди. Бу ҳақда «Guardian»га таяниб «Хабар» нашри маълум қилди.

Унинг ўрнини Нью-Йорк эгаллади — 2020 йилда сўровнома иштирокчиларининг 56 фоизи уни дунёнинг молиявий пойтахти деб ҳисоблайди.
Тадқиқот доирасида ушбу саволга банк соҳаси, молиявий компаниялар ва активларни бошқарувчи компаниялардан 245 нафар топ-менежерлар жавоб беришган.

Аналитикларнинг фикрича, Лондон олдинги мавқеини тиклай олмайди, бироқ Нью-Йоркнинг мавқеи ҳам ёмонлашади. Келгуси беш йил давомида улар Гонконг, Сингапур ва Шанхайнинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда. Лондоннинг истиқболига сўровнома иштирокчиларининг атиги 22 фоизи ишонч билдирмоқда. Бироқ Европада унинг мавқеига ҳеч ким етолмайди, деб ҳисоблайди респондентлар.

Британия пойтахти учун вазиятдан чиқиш йўлларидан бири норматив-ҳуқуқий базани яхшилаш ҳисобланади. Шунда молиявий сектор янги истеъдодларни жалб қилади ва Лондоннинг мавқеи тикланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё молиячилари Лондондан нега юз ўгиришди?