13:11 / 28.01.2020
5 198

Мутахассис коронавирусни даволашга қанча вақт кетишини маълум қилди

Мутахассис коронавирусни даволашга қанча вақт кетишини маълум қилди
Фото: «Thesun.co.uk»
Янги коронавирус типи чақирган зотилжамни даволаш учун бир ҳафта, оғирроқ ҳолатларда эса икки ҳафта керак бўлади. Шу боис шифохонадан уйига кетишга рухсат этилаётган беморлар сони кўпаймоқда, дейди ХХРнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси эксперт гуруҳи аъзоси Ли Синван. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилади.

«Айни вақтда касалликнинг енгил аломатлари бўлган беморлар тахминан бир ҳафтада тикланмоқда. Оғирроқ аломатлари бўлган беморларнинг тикланишига эса икки ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ вақт керак бўляпти. Шу боис вақт ўтиши билан шифохонадан чиққанлар сони кўпайишига ишонамиз», дейди брифингда Ли Синван.

Унинг аниқлашича, бемор шифохонани тарк этиши учун касалликнинг клиник аломатлари ўтиб кетиши, тана ҳарорати меъёрлашиши, вирусли нуклеин кислотага таҳлил эса икки карра тегишли натижани кўрсатиши зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассис коронавирусни даволашга қанча вақт кетишини маълум қилди