15:20 / 28.01.2020
3 442

Америка ҳарбийлари Афғонистонда ўз самолёти қулаганини тасдиқлади

Америка ҳарбийлари Афғонистонда ўз самолёти қулаганини тасдиқлади
Афғонистоннинг Ғазни вилоятида қулаган самолёт ҳақиқатан ҳам АҚШга тегишли. Бу ҳақда Афғонистоннинг Америкадаги контингенти вакили Сонни Леджетт Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Леджетт «Толибон»нинг: «Самолётни биз уриб тушрдик», деган баёнотини ёлғон деб атаган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда авиаҳалокат сабабларини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.
Леджетт авиаҳалокат қурбонлари сонини, шунингдек, самолётда кимлар бўлганини маълум қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Афғонистоннинг марказий қисмида Bombardier E-11A самолёти қулаган эди. Ariana Afghan Airlines’нинг бортида 83 йўловчиси бўлган самолёти қулагани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка ҳарбийлари Афғонистонда ўз самолёти қулаганини тасдиқлади