00:13 / 30.01.2020
6 550

Австралиялик олимлар коронавирусни даволаш йўлини топишди

Австралиялик олимлар коронавирусни даволаш йўлини топишди
Австралиялик олимлар Хитойдан ташқарида биринчи бўлиб коронавирусни яратишди. Улар буни “муҳим ютуқ“ деб аташди. Қайд этилишича, бу ҳолат вирусни аниқлаш ва даволашга ёрдам беради.

“Мельбурн шаҳридаги ихтисослаштирилган лаборатория тадқиқотчилари ўтган жума куни олинган Хитой коронавирусининг нусхасини яратишга муваффақ бўлишганини маълум қилишди, дейди “bbc.com”.

“Биз шунга ўхшаш ҳолатларга кўп йиллар давомида тайёрланиб келганлигимиз боис тезроқ жавоб олишга муваффақ бўлдик“, деди Питер Доэрти инфекцион ва иммунитет институти доктори Майк Кеттон.

Австралиялик олимлар ушбу вируснинг қайта тикланган нусхасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига топширишни режалаштирмоқдалар, бу уларнинг вирусни ташхислаш ва даволаш бўйича универсал ҳаракатларига ёрдам берар экан.

“Коронавирус нусхаси синов учун назорат материали сифатида ишлатилиши мумкин”, дейди австралиялик олимлар.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, улар яратган нусха туфайли коронавирус ташхисини эрта босқичда — аломатларини ҳали намоён қилмаган одамларда аниқлаш мумкин экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик олимлар коронавирусни даволаш йўлини топишди