09:43 / 30.01.2020
3 149

Коронавирус Финляндиягача етиб борди. ЖССТ фавқулодда йиғилиш ўтказади

Коронавирус Финляндиягача етиб борди. ЖССТ фавқулодда йиғилиш ўтказади
Финляндияда Хитойда тарқалган янги коронавирусни юқтириш бўйича илк ҳолат қайд қилинди. Бу ҳақда Yle телерадиокомпанияси портали хабар берди.
Таъкидланишича, коронавирус Финляндияга вирус ўчоғи ҳисобланган Ухандан 5 кун аввал келган 32 ёшли сайёҳ аёлда топилган.

Аёлнинг ўзи ўтган ҳафта унда касаллик аломатлари пайдо бўлганига гумон билан Ивало шаҳри шифокорларига мурожаат қилган. Таъкидланишича, аёл яна 15 киши билан мулоқотда бўлган, уларнинг барчаси 2 ҳафта давомида назорат остида бўлади.

Аввалроқ финляндиялик тиббиётчилар Ухандан келган икки сайёҳнинг таҳлилларини текширишаётганини маълум қилишган. Иккинчи сайёҳнинг таҳлили ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан касалланганлар сони 6078 нафарни, вафот этганлар сони 132 нафарни ташкил қилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг тарқалиши жадаллашгани сабабли 30 январга фавқулодда қўмитасининг махсус йиғилишини чақиртирмоқда. Йиғилиш ташкилотнинг Женевадаги бош қароргоҳида бўлиб ўтади.

Қўмита коронавирус тарқалиши халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият экани-йўқлигини белгилаши лозим бўлади.

ЖССТнинг коронавирус бўйича илк йиғилиши ўтган ҳафта бўлиб ўтганди. Ўшанда ташкилот бош директори янги коронавирусни халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб эълон қилишга ҳали эрталигига қарор қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус Финляндиягача етиб борди. ЖССТ фавқулодда йиғилиш ўтказади