19:43 / 30.01.2020
2 602

Помпео Хитой компартиясини «давримизнинг асосий таҳдиди» деб атади

Помпео Хитой компартиясини «давримизнинг асосий таҳдиди» деб атади
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитой комммунистик партиясини «давримизнинг асосий таҳдиди» деб атади.

"Вақт ўтмоқда, биз терроризм борасида ўта ҳушёр туришимиз кераклигига қарамасдан, бутун дунё бўйича муаммолар мавжуд. Хитойнинг бошқарувчи партияси давримизнинг асосий таҳдиди бўлиб қолмоқда", - деди Помпео британиялик ҳамкасби Доминик Рааб билан Лондондаги Policy Exchange тадқиқот институти қилган чиқишида.

"Мамлакатларимиз ўртасида бизнес соҳасида улкан иш олиб бориш имконияти бор. Аммо Хитой компартияси ва унинг раиси уларда биз эрталаб Доминик билан гаплашган қадриятларга мос келмайдиган дастур борлигини англатди", деди у.

Помпео дунёни Ғарб демократик тамойиллари бошқариши кераклигини таъкидлади.
"Биз – Ғарб кейинги асрда Ғарб демократик тамойиллари бошқаришини жамоавий равишда таъминлашимиз лозим. Нафақат АҚШ, балки озодлигимизни севадиган ҳамда демократия ва қонун устуворлигини қадрлайдиган барча кейинги юз йилликда бу ҳукмрон модель бўлиб қолишини таъминлаши керак", - деди АҚШ давлат котиби.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Помпео Хитой компартиясини «давримизнинг асосий таҳдиди» деб атади