
Фото: «CentralAsia»
Россиянинг Нижневартовск шаҳрида ўзбекистонлик уч фуқаро коронавирусда гумон қилиниб текширилди. Бу ҳақда «Ura.ru»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
Улар ҳозирда касалланиб қолгани учун Тюмень шифохоналаридан бирида даволанаётган хитойлик талаба қиз билан битта самолётда учишган ва ўзаро мулоқотда бўлишган.
«Хитойлик талаба билан мулоқот қилган ўзбекистонликлар касал эмас, соғлиқларидан шикоят қилишаётгани йўқ, аҳволлари яхши. Шунга қарамасдан, улар ётқизилди, анализи олиниб, Новосибирскка жўнатилди», — деди Роспотребнадзорнинг Нижневартовскдаги бўлими бошлиғи Виктор Перекокин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар