22:18 / 03.02.2020
3 564

Мисрда фиръавнларнинг 16 та қабри топилди

Мисрда фиръавнларнинг 16 та қабри топилди
Фото: news.day.az
Нил дарёси водийсида жойлашган ​Туна ал-Габал (Миср) аҳоли яшаш пунктида археологлар 16 та қадимги қабрни топишди. Улар милоддан аввалги 664-399 йилларга, фиръавнларнинг учта сулоласига тегишли эканлиги айтилмоқда, деб ёзмоқда “Day.Az”.

Миср ёдгорликлари вазирлиги веб-сайтида жами 25 саркофаг топилгани ҳақида хабар берилган. Улардан йигирматаси оҳактошдан ясалган. Бешта тобут эса ёғочдан тайёрланган.

Шунингдек, археологлар мақбаралар ичидан “Ушебти ҳайкали” деб номланувчи юзлаб туморларни ва 10 мингта кўк рангли дафн маросими учун ишлатилган ҳайкалларни топишган.
Топилган саркофагларнинг қопқоқлари инсон танаси шаклида ясалган. Маълум қилинишича, қабрлар яхши ҳолатда сақланиб қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда фиръавнларнинг 16 та қабри топилди