06:29 / 05.02.2020
5 510

ЖССТ коронавирус вакцинаси қачон топилишини маълум қилди

ЖССТ коронавирус вакцинаси қачон топилишини маълум қилди
Янги коронавируснинг вакцинасини 2021 йилдан олдин топишнинг иложи йўқ. Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги миссияга таяниб Интерфакс хабар беради.

Хитойлик шифокорнинг сўзларига кўра, янги коронавирус вакцинаси ҳали яратилмади. У келгуси йилнинг охирига қадар топилмайди, чунки клиник тадқиқотлар камида 12 ой давом этади.

Ҳозирги вақтда олимлар вакцина штаммларини ҳосил қилишга муваффақ бўлишди. Улар вакцина яратилишига ёрдам беради.
2019 йилнинг 31 декабрида Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида коронавирус тарқалганини маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра (04.02.2020, 16:00), вирус туфайли 427 киши ҳаётдан кўз юмган. 20679 киши вирус билан зарарланган. 697 киши бутунлай соғайиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ коронавирус вакцинаси қачон топилишини маълум қилди