08:37 / 06.02.2020
2 887

Эрдўған Сурияда турк ҳарбийларига қилинган ҳужумни «бурилиш они» деб атади

Эрдўған Сурияда турк ҳарбийларига қилинган ҳужумни «бурилиш они» деб атади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия Идлиб вилоятида ўт очишни тўхтатиш тартибини бузганини ва ўз қўшинларини турк кузатув пунктларидан хавфсиз масофага олиб кетиши кераклигини айтди.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Сурия ҳукумат қўшинларининг турк ҳарбийларига қилинган ҳужуми Туркия учун Суриядаги “бурилиш они” бўлди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.

Агар Сурия кучлари февралда ўз ҳарбийларини Идлибдаги турк кузатув пунктларидан хавфсиз масофага олиб кетмаса, Туркия жавоб чоралари кўришга мажбур бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Туркия етакчиси парламентдаги чиқиши вақтида. У Туркиянинг қуруқликдаги ва ҳаво кучлари Идлибда эркин ҳаракатланиши, зарур бўлган амалиётларни амалга оширишини таъкидлаб ўтган.

Идлибда 3 февралда турк ҳарбийлари суриялик қўшинлар ўққа тутишига учраган. Бунинг оқибатида 8 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган. Шундан кейин Туркия жавоб чоралари кўриб, Сурия кучлари позицияларини ўққа тутган. Туркия мудофаа вазири Хулуси Оқаранинг маълум қилишича, жавоб ўққа тутиш вақтида 76 суриялик ҳарбий ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Сурияда турк ҳарбийларига қилинган ҳужумни «бурилиш они» деб атади