Фото: «Ok.ru»
Хитойнинг Ухань шаҳар шифохонасида экспертлар Американинг «Gilead Sciences» компаниясига қарашли коронавирусга қарши дорини клиник синовдан ўтказишга киришдилар, деб ёзмоқда «China Daily» газетасига таяниб "Хабар" нашри.
Чоршанба куни ХХРнинг дори воситаларини назорат қилувчи давлат бошқармаси «Remdesivir» номли препаратни синовдан ўтказишнинг учинчи босқичига рухсат берди. Клиник тажриба раҳбари Цао Биннинг сўзларига кўра, in vitro (пробиркада, тирик организмдан ташқарида) тадқиқотида препарат коронавирус ривожланишини тўхтатишда самарали эканлигини кўрсатди.
Унинг айтишича, лойиҳа давомида иккита тажриба ўтказилиб, унда «Wuhan Jinyintan Hospital» шифохонасининг коронавирус аниқланган беморлари иштирок этади. Тажрибада оғир аҳволда бўлган жами 761 нафар бемор қатнашиши кўзда тутилган.
Охирги маълумотларга кўра, 563 нафар киши коронавирус қурбонига айланган. 28 мингдан ортиқ киши касалликдан қийналмоқда. 1153 нафар одам соғайган. Хитой чегарасидан ташқарида 190 киши коронавирусни юқтирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”