
Фото: «Google.com»
Туркманистоннинг Лебап вилоятида 40 ёшдан ошган эркаклар оқарган сочларини бўяши тақиқланди. Бу ҳақда «Азатлик» радиоси манбаларига асосланиб хабар берганини "Хабар" нашри маълум қилди.
Буйруқ Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вилоятга ташрифи чоғида оғзаки равишда берилган.
Қарорга мувофиқ, барча ихтисослашган жойларда, жумладан мактабларда, соғлиқни сақлаш муассасаларида ишчиларга сочларининг табиий рангини тиклаш буюрилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, агар минтақага Туркманистон раҳбари келса, у билан фақат «оқ сочли одамлар» учрашиши мумкин.
Аввалроқ, Туркманистон президентининг от ва ит зотларига бағишлаб қўшиқ куйлагани, китоб ёзгани, ҳарбийларга жисмоний машғулотлар бўйича мастер-класс ўтиб бергани омма эътиборини тортган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар