14:10 / 07.02.2020
3 394

Россия ҳукумати 11 йил олдин қийноққа солинган ўзбекистонликка 25 минг евро тўлайди

Россия ҳукумати 11 йил олдин қийноққа солинган ўзбекистонликка 25 минг евро тўлайди
Фото: ТАСС
Россия ҳукумати 2009 йилда Санкт-Петербургдаги полиция бўлинмасида қийноққа солинган ўзбекистонлик муҳожирга 25 минг евро тўлаб беради. 4 февраль куни Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди шундай қарор қабул қилди.
Россия ҳуқуқ-тартибот идораларида Мўмин Султоновнинг Россия полициясига нисбатан шикоятлари тўрт марта рад этилган.

«Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциянинг 3-моддаси моддий-ҳуқуқий базани бузди. Суд қарорига кўра, Султонов полиция ҳибсхонасида қийноққа солинган, ҳукумат эса шикоятлар бўйича самарали тергов ўтказмаган», - дейилади ҳужжатда.
Суд қарорига биноан, Россия ҳукумати қарор қабул қилинганидан кейин уч ой ичида 25000 еврони тўлиқ тўлаб бериши керак. Ҳужжатга мувофиқ, Россия ҳукумати белгиланган муддатни бузган тақдирда Ўзбекистонга жарима тўлайди.

1977 йилда Самарқандда туғилган Мўмин Султонов 2009 йил 3 сентябрь куни Санкт-Петербург полицияси томонидан ўғирликда гумонланиб қўлга олинган. Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе ИИБ 47-полиция бўлимига олиб борилган Султоновдан содир этилган жиноятни ўз бўйнига олишни талаб қилишган.

Рад жавоби олгач, милиция ходимлари муҳожирни ўласи қилиб калтаклашган ҳамда электр токи билан қийноққа солишган. Кейинчалик Мўмин Султоновнинг қўллари, бўйни, тиззалари ва танасининг бошқа қисмларида жароҳатлар мавжудлиги Санкт-Петербургдаги 109-сонли касалхонада қайд этилган. Иммигрантнинг чап кўзи калтакдан шишиб кетган.

2010 йил 31 мартдан 2011 йил 24 январгача тергов идоралари Мўмин Султоновга полицияга қарши жиноий иш қўзғаш бўйича тўрт марта рад жавоби беришди.
Самарқандлик меҳнат муҳожирининг иши 2019 йил май ойида Европа судига юборилган.

Россиялик адвокатлар судда ўзбекистонлик муҳожирни Россияда мавжуд бўлган барча ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганлик ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича конвенция қоидаларини бузишда айбламоқчи бўлишди. Хусусан, Россия ҳукумати ҳимоячиларининг сўзларига кўра, Султонов жиноий иш қўзғатиш рад этилганидан кейин Россия судларига мурожаат қилмаган.

Европа суди ҳимоянинг эътирозларини инобатга олмади ва «жиноят иши қўзғатишни тўрт марта рад этиш судга боришга эҳтиёж ҳам қолдирмаганини» таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳукумати 11 йил олдин қийноққа солинган ўзбекистонликка 25 минг евро тўлайди