date
views 3 361

Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга 1 миллион юан тўламоқчи

Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга 1 миллион юан тўламоқчи
Машҳур киноактёр Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга бир миллион юан мукофот ваъда қилмоқда, деб ёзади "Хабар" нашри.
Актёр бу мукофот касалга даво топишни тезлаштиришидан умидвор. У шунингдек Хитойга тиббиёт ниқоблари ва ҳимоя кийими етказиб бериш учун ҳам хайрия амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 феврал ҳолатига кўра Хитойда коронавирус билан касал бўлганлар 37 минг кишидан ошгани айтилмоқда. Вафот этганлар сони эса 811 нафарга етган. Жонс Хопкинс университети томонидан маълум қилинишича, бутун дунё бўйлаб бугунги кунда вирусдан зарарланганлар 37.5 минг кишидан иборат. Бу касалдан тузалганлар эса 2.6 минг кишидан ошган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга 1 миллион юан тўламоқчи