date
views 3 467

Коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари Хубэйдан бошқа ҳудудларда камаймоқда

Коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари Хубэйдан бошқа ҳудудларда камаймоқда
Фото: Reuters
Кетма-кет олти кундан буён коронавирусни янги юқтириб олганлар сони вирус ўчоғи ҳисобланаётган Хубэй провинциясидан ташқари Хитойнинг барча ҳудудларида қисқармоқда. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Кунлик статистикага қараладиган бўлса, Хубэйдан бошқа ҳудудларда ижобий динамикани кузатиш мумкин. 3 февраль куни бутун мамлакат бўйлаб 3 235 та, Хубэй провинциясидан ташқари 890 касалланиш ҳолати қайд этилган. 4 февраль куни эса тегишли равишда 3 887 ва 731 та ҳолат, 5 февраль куни — 3 694 ва 707, 6 февраль куни — 3 143 ва 696, 7 февраль — 3 399 ва 558, 8 февраль — 2 656 ва 509, 9 февралда эса 3 062 ва 444.

Скриншот: «РИА Новости»
9 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида давлат қўмитасининг расмий вакили Ми Фэн касалликнинг бу каби динамикаси вируснинг тарқалишини олдини олиш ва назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган қатъий чора-тадбирлар натижаси эканлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Хитойда вирус қурбонлари сони 908 нафарни, касалланганлар 41,1 минг нафарни ташкил қилаётгани маълум қилинганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусга қарши курашда ниқоблардан оқилона фойдаланишга чақирди. Ташкилот ҳимоя воситаларига талаб 100 баравар, унинг нархи эса 20 баравар ошишини тахмин қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари Хубэйдан бошқа ҳудудларда камаймоқда