10:53 / 11.02.2020
2 532

Си Цзиньпин коронавирус тарқалишининг иқтисодиётга таъсирини камайтириш лозимлигини қайд этди

Си Цзиньпин коронавирус тарқалишининг иқтисодиётга таъсирини камайтириш лозимлигини қайд этди
ХХР раиси Си Цзиньпин/Фото: Reuters
ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой ҳукумат ва партия органлари мамлакатдаги эпидемик вазиятнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатган.

«Иқтисодиётимизнинг узоқ келажакдаги тараққиёти ўзгармаслигига ишончни янада мустаҳкамлаш лозим. Эпидемиянинг иқтисодиётга таъсири вақтинчалик, муаммолардан чўчимаслик керак», – дейилади ХХР раисининг баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, иқтисодий фаолиятни тартибга солиш зарур, бу орқали эпидемик вазиятнинг иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилиш, уни камайтириш ва жорий йил учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мақсадларини белгилаб олиш керак.

Шунингдек, Хитой раҳбари бошланган лойиҳаларни давом эттириш ва янгиларини ишга туширишга бор имкониятларни сафарбар қилиш лозимлигини қайд этди.

Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқалганини хабар қилган. Кейинчалик мутахассислар томонидан касаллик тарқатувчисининг 2019-nCoV коронавируси эканлигини маълум қилган. 10 февраль ҳолатига Хитойнинг ўзида 908 нафар одам ушбу касаллик туфайли вафот этган, улар орасида икки нафар хорижлик ҳам бор, вирусга чалинганлик ҳолати 40,1 минг нафар одамда кузатилган.

Хитой раиси ушбу баёнотида ҳукуматнинг барча даражадаги раҳбарлари тиббиёт ходимларига ғамхўрлик кўрсатиши, уларга муаммоларни ҳал этишда ёрдам қилиши, шифокорлар хавфсизлигини таъминлаши зарурлиги ҳақида ҳам фикр билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Цзиньпин коронавирус тарқалишининг иқтисодиётга таъсирини камайтириш лозимлигини қайд этди