11:30 / 11.02.2020
2 735

ХХР раиси коронавирусга қарши курашда шифокорларга ёрдам беришга чақирди

ХХР раиси коронавирусга қарши курашда шифокорларга ёрдам беришга чақирди
ХХР раиси Си Цзиньпин
Фото: The New York Times

Хитой ҳукуматининг барча даражадаги раҳбарлари тиббиёт ходимларига ғамхўрлик кўрсатиши, уларга муаммоларни ҳал этишда ёрдам қилиши, шифокорлар хавфсизлигини таъминлаши зарур, дея қайд этган ХХР раиси Си Цзиньпин. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

«Биз кўп сонли тиббиёт ходимларига ғамхўрлик қилишимиз лозим, улар танаффуссиз кун-у тун бор кучлари билан касалликка қарши кураш олиб бормоқда. Афсуски, тиббиётчилар орасида коронавирусга йўлиққанлар ҳам кам эмас, айримлар хасталик билан курашиб вафот этди», – дея таъкидлаган Хитой етакчиси ХХР давлат кенгаши расмий сайтидаги баёнотида.

Шунингдек, у партия қўмиталари ва ҳукуматнинг барча даражадаги раҳбарлари тиббиёт ходимларига ғамхўрлик қилиши кераклиги, уларга муайян муаммолар ечимида кўмак бериши ва улар ҳаётининг хавфсиз ҳамда дахлсиз бўлишини таъминлаши лозимлигини билдирган.

24 январда Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрига бошқа ҳудудлардан моддий ёрдам, жумладан ҳимоя кийимлари ва ниқоблар, маҳаллий шифокорлар 12 соат навбатчилик билан ишлаб ҳам коронавирусга чалинганлар оқимига қарши тура олмагани туфайли мутахассислар ажратган. Айни вақтда вилоятга бутун мамлакатдан 16 мингдан ортиқ шифокор жалб қилинган. 9 февралнинг ўзида шаҳарга 6 минг нафар тиббиёт ходими етиб келган, уларни мамлакатдаги 16 та вилоятдан шаҳарга етказиш учун 41 та авиарейс ёллаш талаб қилинган.

Хитойда коронавирусга қарши курашдаги асосий масъулият айнан тиббиёт ходимлари зиммасига тушаётганини инобатга олиб, бутун мамлакатда уларни «оқ кийимли фаришталар» ёки «оқ халатдаги жангчилар» дея руҳлантирмоқда.

Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқалганини хабар қилган. Кейинчалик мутахассислар томонидан касаллик тарқатувчисининг 2019-nCoV коронавируси эканлигини маълум қилган. 10 февраль ҳолатига кўра, Хитойнинг ўзида 908 нафар одам ушбу касаллик туфайли вафот этган, улар орасида икки нафар хорижлик ҳам бор, вирусга чалинганлик ҳолати 40,1 минг нафар одамда кузатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ХХР раиси коронавирусга қарши курашда шифокорларга ёрдам беришга чақирди