Фото: msb.gov.tr
Туркия қўшинлари Суриянинг Идлиб вилоятида 5 нафар ҳарбийси ҳалок бўлганига жавобан Сурия ҳукумат қўшинларининг 115 та нишонини ўққа тутди. Туркия мудофаа вазирлигида таъкидланишича, жавоб ҳужуми оқибатида 101 нафар суриялик ҳарбий бартараф этилган.
Туркия 10 февралда Сурия ҳукумат қўшинлари Идлибдаги кузатув пунктини ўққа тутганини маълум қилган. Бунинг оқибатида 5 турк ҳарбийси ҳалок бўлган, яна 5 нафари яраланган.
Таъкидланишича, турк ҳарбийларининг ўққа тутилишига жавобан Сурия қўшинларининг 115 та нишонига зарбалар берилган. Бунинг оқибатида 101 ҳарбий бартараф этилган, 3 та танк, 2 та артиллерия қуроли ва битта вертолёт йўқ қилинган.
Ўтган ҳафта ҳам Анқара Идлибда 8 ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилганди. Туркия бунда Сурия ҳукумат қўшинларини айблаган. Анқаранинг жавоб ҳужуми оқибатида эса 76 нафар суриялик ҳарбий йўқ қилинган.
Ҳозирда Сурия армияси Россия авиацияси ёрдамида Идлибда Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи тузилмаларга қарши амалиёт олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди