date
views 4 413

Коронавирусдан вафот этганлар сони ошмоқда

Коронавирусдан вафот этганлар сони ошмоқда
Фото: «The Associated Press»
Хитойда COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 1113 кишига етди деб ёзади "Хабар" нашри.
Мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 44 653 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 4740 нафари даволанишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари 8204 одам оғир аҳволда, касаллар билан алоқада бўлган яна 185 минг киши назорат остида турибди.

Хитойда сўнгги бир сутканинг ўзида 2015 кишида коронавирус аниқланган. Вафот этганларнинг асосий қисми эпидемия ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан.
Эслатиб ўтамиз, ушбу янги коронавирусга расман – COVID-2019 деб ном берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан вафот этганлар сони ошмоқда