
Фото: «racurs.ua»
Хитойнинг Хубэй провинциясида сўнгги суткада коронавирус билан оғриганлар ва унинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони кескин ошгани маълум қилинди.
Хубэй — Хитойда коронавирус тарқалишининг маркази ҳисобланади. Бу ерда ўтган кун давомида 14 840 нафар киши касалликни юқтиргани қайд этилди, бу янги рекорддир.
Шундай қилиб, минтақада ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 48206 кишига этди. Сўнгги бир кун ичида вафот этганлар сони 242 нафарга этди, бу бир кунлик рекорд кўрсаткичдир. Умуман олганда, Хубэйдаги хавфли инфекциядан 1310 киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар