Фото: Reuters
Суриянинг Идлиб вилоятидаги Дамашқни мамлакатнинг марказий ва шимолий минтақалари билан боғлайдиган асосий М5 трассаси ҳудудида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳукумат қўшинлари йўлни ўз назоратига олган бўлса ҳам унинг хавфсизлигини таъминлашга қодир эмас. Баъзи жойларда жангариларнинг позициялари магистралдан бир неча юз метр нарида жойлашган бўлиб, бу трассага қарата осонгина ўт очишга имкон беради.
М5 трассаси бутун Сурия бўйлаб ўтади. У шимолда Алеппо шаҳрини Хама, Хомс ва Дамашқ шаҳарлари билан боғлайди ва жанубда Дера провинцияси ва Иордания чегарасигача боради. Йўл ҳарбийларга асбоб-ускуналар ва таъминотни тезда етказиб беришга имкон беради. 2012 йилдан бери автомагистрал қуролли мухолифот назорати остида қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди