
Фото: «Global Look Press»
Хитой фан ва техника вазирлиги мутахассислари тадқиқот ўтказиб, коронавирус касаллиги кўршапалакдан тарқалганини яна бир бор тасдиқлади.
Олимлар уй ҳайвонлари ва паррандалар ўртасида тадқиқот ўтказган ва шундай хулосага келишган. Унга кўра, COVID-19 кўршапалакларда учрайдиган коронавирусга 90 фоиз ўхшайди. Бу кўршапалаклар Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Чжоушан шаҳрида кўплаб тарқалган.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кўршапалаклар нафақат пневмонияга сабабчи, балки тарқатувчи ҳам ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ҳам касаллик айнан улардан тарқалгани бир неча бор айтилган эди.
Таъкидлаш жоиз, Хитойда кўршапалакдан таом тайёрланади ва истеъмол қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар