18:38 / 19.02.2020
2 808

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини Отатурк қабрини зиёрат қилишдан бошлади

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини Отатурк қабрини зиёрат қилишдан бошлади
Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

«Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи Президенти бўлган. Мамлакатнинг бугунги тараққиётини белгилаб берган сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларни амалга оширган. 1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган. У дафн этилган Аниткабир мажмуаси халқ учун жуда қадрли масканга айланган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари музей билан ҳам танишди, мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини Отатурк қабрини зиёрат қилишдан бошлади