22:50 / 19.02.2020
3 588

Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео)

Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео)
Фото : Atameken Business
Қозоғистоннинг Atameken Business телеканалида янгиликлар дастуридан бирини виртуал бошловчи олиб боришни бошлади. У Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи бўлди. Бу ҳақда Atameken Business медиахолдингида маълум қилинган.

i-Sanj деб номланган голограмма қозоғистонлик актёр Санжар Мади қиёфасида ишланиб, кундалик иқтисодий янгиликлар блокини олиб боради.

Виртуал бошловчи лойиҳаси устида ишлаган жамоанинг таъкидлашича, ўзига хос мазмундаги янгиликларни технологик персонажлар тақдим қилиши керак. Лойиҳанинг “антиқалиги” ҳам айнан шундан - интеллектуал контент ва янги технологияларни бирлаштиришдан иборат.

Таъкидланишича, кибер-бошловчи i-Sanj янгиликларни тезкор ва бехато ёритишда янги имкониятларни очади. У таътил, маош, гримга эҳтиёж сезмайди ва уззукун ишлашга тайёр.

Телеканал продюсерининг таъкидлашича, телевидениеда драматургия кинодагидан кам бўлмаган даражада муҳим ва виртуал бошловчилар муаллифлик дастурларида инсонлар ўрнини боса олмайди. Лойиҳани нейрон тармоқ ёрдамида маҳаллий дастурчилар кучлари билан амалга оширишга муваффақ бўлинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео)