13:20 / 20.02.2020
4 049

Хитойда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 2118 кишига етди

Хитойда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 2118 кишига етди
Фото: «REUTERS»
Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 74,57 минг кишидан ошиб кетди, улардан 2118 нафари ҳаётдан кўз юмган бўлса, 16552 нафари шифохонадан тузалиб чиққан. Бу ҳақда ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, айни вақтда 56 303 киши касалликдан қийналяпти. Улардан 11 864 нафари оғир аҳволда.
Ўтган бир кеча-кундузда мамлакат бўйича яна 394 киши касалликни юқтирганлиги, 114 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Яна 1277 киши коронавирусни юқтирганликда гумон қилиниб рўйхатга олинган. Беморлар билан яқин алоқада бўлган 126,36 минг киши эса тиббий назорат остида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 2118 кишига етди