Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп “Энг яхши фильм” йўналишида “Оскар” мукофотининг жанубий кореялик режиссёр Пон Чжун Хонинг “Паразитлар” фильмига берилишини танқид қилди.
“Жорий йилда киноакадемия расво мукофот топширди. Ғолиб Жанубий Кореядан. Жин урсин, у ерда нималар юз беряпти? Бизда Жанубий Корея билан савдода муаммолар талайгина бўлган бир вақтда улар йилнинг энг яхши фиьми учун мукофотни уларга бермоқдалар. Бу тўғрими? Билмадим. Келинг, “Шамолларда қолган ҳисларим”ни қайтарайлик, илтимос. Ғолиб эса Жанубий Кореядан. Мен бу фильмни энг яхши хорижий фильм деб топилди, деб ўйлагандим. Йўқ, бундай эмас экан. Умуман аввал бундай ҳолат бўлганми?”, деб айтганТрамп Колорадо штатидаги митингда.
“Паразитлар” фильми жорий йилда “Энг яхши фильм” йўналишида “Оскар”га лойиқ топилганди. “Оскар” тарихида биринчи бор бош мукофот инглиз тилида суратга олинмаган фильмга топширилди. Фильм, шунингдек, энг яхши режиссёр, энг яхши сценарий ва энг яхши хорижий фильм йўналишларида ҳам ғолибликни қўлга киритди. Фильм режиссёри, актёрлари ва суратга олиш жамоасини шахсан Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин муборакбод этганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
АҚШ ноқонуний миграцияга қарши чоралар кўрмоқда