14:00 / 21.02.2020
3 632

Президент ўзи билан бир кунда туғилганларни юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди

Президент ўзи билан бир кунда туғилганларни юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди
Фото: «Наша газета»
Швейцария президенти Симонетта Соммаруга ўзи билан бир йил ва бир санада туғилган барча ватандошларини юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди, деб ёзмоқда «The Local»га таяниб "Хабар" нашри.
Мамлакат Социал-демократлар партияси вакили, президент Симонетта Соммаруга шу йилнинг 14 май куни 60 ёшга тўлади.

Соммаруга ушбу санани Берн атрофидаги манзиллардан бирида қаршилаш ниятида. Юбилейга шу куни 60 ёшга тўладиган барча швейцарияликлар таклиф этилди. Хоҳловчилар махсус сайтда, паспорт нусхаларини илова қилган ҳолда, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Маълумотларга кўра, Швейцарияда 1960 йили 94 372 киши дунёга келган, яъни бир кунга 258 киши тўғри келади. Демак, президент Соммаруга тахминан шунча одамга атаб дастурхон ёзиш тадоригини кўраверса ҳам бўлаверади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Президент ўзи билан бир кунда туғилганларни юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди