08:47 / 22.02.2020
3 786

Хитойда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати кузатилди

Хитойда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати кузатилди
Фото: Getty Images
Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Чэнду шаҳрида COVID-2019 коронавирусидан тузалиб кетган беморнинг қайталаб қолгани кузатилди. Бу ҳақда The Beijing News нашри хабар тарқатган.

Бемор коронавирусдан касалхонада даволанган ва 10 февраль, душанба куни, соғайиб уйига қайтган. У икки ҳафта давомида тиббиёт назорати остида карантин режимига риоя қилиши керак эди. 19 февраль, чоршанба куни коронавирусга топширилган қон таҳлили ижобий натижа кўрсатди. Бемор Чэнду клиник тиббиёт марказига қайта текширувдан ўтишга юборилган.

Фото: The Beijing News
Янги турдаги коронавирус 2019 йилнинг декабрь ойи охирларида Хитойда тарқала бошлаган. ХХРдаги Соғлиқни сақлаш комиссияси берган маълумотда 21 февраль ҳолатига кўра, 75 465 нафар одам касалликка чалингани айтилган. Мамлакат ташқарисида вирусни юқтириб олганлар сони 1073 нафарни ташкил этади. Коронавируснинг сўнгги босқичга етиши туфайли 2247 нафар одам ҳаётдан кўз юмган.

ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй Пекиннинг март ойида коронавирус устидан ғалаба қозонишига ишонишини айтган. Элчининг сўзларига кўра, коронавируснинг пневмонияга айланиши оқибатида содир бўлаётган ўлим кўрсаткичи касаллик ўчоғида 2 фоизни, бутун Хитойда эса 0,55 фоизни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати кузатилди