
AP Photo / Evan Vucci
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия демократлар партиясидан президентликка номзод Берни Сандерсга ёрдам бераётгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарларни киноя билан изоҳлади.
Washington Post газетаси ўз манбаларига таяниб Россия АҚШ президентлиги учун 2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга демократлар партиясидан президентликка номзод Берни Сандерсга ёрдам беришга уринаётганини хабар қилганди. Бунга жавобан Сандерс бундай ёрдамга муҳтож эмаслигини билдирган ва Россияни Америка сайловларидан "узоқроқ туришга" чақирганди.
"Россия, Россия, Россия билан эҳтиёт бўлинг. Коррупциялашган сиёсатчи Адам "абжир" (инглизча Shifty, фамилияга ҳамоҳанг - таҳр.) Шиффга кўра, руслар телба Берни Сандерсни ғалабага олиб бораётган экан. Овоз беринг!" -деб ёзди Трамп ўзининг Twitter саҳифасида.
Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг АҚШдаги праймеризларга аралашаётгани тўғрисидаги хабарларни "васваса" деб атаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар