19:05 / 23.02.2020
3 331

АҚШ Россияни коронавирус билан боғлиқ ёлғон маълумотлар тарқатишда айблади

АҚШ Россияни коронавирус билан боғлиқ ёлғон маълумотлар тарқатишда айблади
Фото: Global Look Press
Россия коронавирус билан боғлиқ ёлғон маълумотларни тарқатиш бўйича кампанияни авж олдирмоқда. Бу ҳақда АҚШ мансабдорларига таяниб, Guardian маълум қилди, дея хабар беради «РБК»га таяниб Дарё.

Уларнинг айтишича, Twitter, Facebook ва Instagram’даги фейк аккаунтлар айнан Қўшма Штатлар вирус яратилиши ортида тургани ва коронавирус Марказий разведка бошқармаси ишлаб чиққан биологик қурол эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатган.

«Коронавирус ҳақида ёлғон хабарларни тарқатиб, россиялик бўҳтончилар жамоатчиликни хавотирга солиб, бутун дунё бўйлаб шифокорлар касалликка қарши кураш бўйича олиб бораётган ҳаракатлардан чалғитмоқда. Бундай кампаниялар ташкилотчилари жамиятни саросимага солиш ва АҚШ ҳокимият тузилмаларига бўлган ишончга путур етказишга уринмоқда», — деди АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё бўйича ўринбосари Филип Рекер.

AFP агентлигига кўра, ижтимоий тармоқларда бу борада турли тахминлар тарқалган. Улардан бирида келтирилишича, коронавирус Хитой иқтисодиётига зарба бериш учун АҚШ томонидан ишлаб чиқилган. Иккинчи тахминга кўра, вирусга соғлиқни сақлаш дастурларига миллиардлаб доллар сафлаган Microsoft раҳбари Билл Гейтс алоқадор.

Ижтимоий тармоқларда инглиз, немис, испан ва франсзуз тилларидаги хабарларнинг барчаси бир хил мазмунда бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мамлакатда ўтган бир сутка давомида COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 97 кишини ташкил этиб, вафот этганлар жами сони 2442 кишига етган. Бутун мамлакат бўйлаб вафот этганларнинг жами сони 2345 кишига етди.

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди. Эрон ҳукумати вакиллари мамлакатда икки нафар одамнинг коронавирус оқибатида вафот этганини тасдиқлаган. Diamond Princess кемасидаги икки киши коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россияни коронавирус билан боғлиқ ёлғон маълумотлар тарқатишда айблади