09:37 / 24.02.2020
2 602

Коронавирус қурбонлари сони 2500 кишидан ошди

Коронавирус қурбонлари сони 2500 кишидан ошди
Фото: Anmar Khalil / AP
ХХР Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида коронавирус қурбонлари сони 150 кишини ташкил этди. SCMP маълумотига қараганда, дунёда янги касалликдан 2592 киши ҳаётдан кўз юмди.

Хитойлик шифокорлар маълумотларига кўра, Хубэй провинциясида 149 киши вафот этди, Хайнан оролида бу рақам бир кишини ташкил қилди. Эпидемия даврида мамлакатда жами 49824 киши касаллангани қайд этилди.

Хитойнинг материк қисми ҳудудида жами 409та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олинди, бу бу аввалги кунга нисбатан камроқ. Улардан 398 киши дастлаб коронавирус тарқалиши аниқланган Хубэй провинциясида касалланди.

Шунингдек, Хитой тиббиёт расмийлари хабар беришича, охирги бир сутка ичида 1846 киши соғлом деб топилган ҳамда касалхонадан чиқарилган. Даволанганларнинг умумий сони 24000дан ошди.

SCMP ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 79 мингдан ортиқ одам касалланди. Хитойдан ташқари, Япония, Жанубий Корея ва Италияда энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

Касаллик қурбонларининг энг кўп сони Эронда кузатилди (8). Жанубий Кореяда етти киши, Японияда тўрт киши, Италияда уч киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус қурбонлари сони 2500 кишидан ошди