Ухандан эвакуация қилиниб, карантинда сақланаётган украиналиклар шароитларини репортажда кўрсатиш учун "Нови Санжари"даги санатория ҳудудига пинҳона кириб боришга муваффақ бўлган "ZIK" телеканали мухбири Aндрей Лащ ва оператор Петр Таргонский тузоққа тушишди. Энди улар 14 кундан кейин у ердан озод бўлишади, деб СТРАНА.ua нашри хабар берди.
Журналист "Facebook" саҳифасида Украина соғлиқни сақлаш вазири Зоряна Скалецкая ҳам улар билан бирга санаторий биносида эканлигини кўрсатди.
Расмий мутасаддилар журналистларнинг назорат остидаги ҳудудга киришга муваффақ бўлганларини билишмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Дмитрий Ковальнинг сўзларидан Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Aнтон Герашченко билан бўлиб ўтган брифингда маълум бўлган, дея PavlovskyNews Телеграм канали хабар беради.
"Яна қанақа ичкаридаги камералар? Сиз бу ҳақда бирон бир маълумотни биласизми? Бу ҳолда биз журналистларни 14 кун давомида санаторияда ушлаб туришга мажбурмиз", деди у.
Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Украина Президенти Владимир Зеленский Тернопольдаги одамлар Ухандан эвакуация қилинган украиналиклар уларнинг ҳудудларига келмаслигини черковларда ибодат қилиб сўрашганликлари сабабли, Тернополь вилояти губернатори Игор Сопелнинг истеъфосини қабул қилди.
Шунингдек, Владимир Зеленский эвакуация қилинган Украина ва бошқа мамлакатлар фуқароларини касалхонага ётқизиш муносабати билан "Нови Санжари"да рўй берган воқеаларга мурожаат билан чиққан эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди