14:45 / 24.02.2020
4 255

Хитойда коронавирус билан қайта касалланиш бўйича 195 та ҳолат аниқланди

Хитойда коронавирус билан қайта касалланиш бўйича 195 та ҳолат аниқланди
Фото: EPA
Хитойнинг Ухань шаҳрида 24 февраль ҳолатига кўра, 195 киши коронавирус билан қайта касаллангани маълум бўлди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берди.
24 февраль ҳолати бўйича, Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 77,1 минг кишини ташкил этмоқда. Вирус оқибатида вафот этганлар сони 2592 кишига етган.

South China Morning Post ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйлаб 2,2 минг кишида коронавирус аниқланган (Хитойдан ташқари), бир сутка ичида вирусни юқтириб олганлар сони 416 нафарни ташкил этган.
Касалликка чалинганларнинг аксарияти Японияда — 838 киши, уларнинг 630 нафари Diamond Princess саёҳат кемасининг йўловчилари.

Коронавирус 2019 йил декабрь охирларида Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида тарқала бошлаган. Коронавирус Хитойнинг материкли қисмидан ташқарида жами 28 мамлакатда кузатилган: АҚШ, Россия, Италия, Франция, Исроил, Эрон, Миср, Испания, Тайван, Япония ва бошқалар. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин коронавирус муаммосини бартараф этишига ишонишини билдирди. Сўнгги уч кун ичида Италияда коронавирус билан касалланганлар сони 152 кишига ва вафот этганлар сони уч кишига етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус билан қайта касалланиш бўйича 195 та ҳолат аниқланди