13:03 / 25.02.2020
3 900

Коронавирусдан зарарланганлар сони 80 мингдан ошди

Коронавирусдан зарарланганлар сони 80 мингдан ошди
Фото: AFP Photo/YASSER AL-ZAYYAT
25 февраль кунги маълумотларга кўра COVID-19 коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати Хитойнинг материк қисмида яна 508 кишида қайд этилди, сўнгги бир кун ичида мамлакатда 71 киши коронавирус қурбони бўлди.

South China Morning Post нашри хабар беришича, эндиликда Хитой ҳудудида вирусдан зарарланганларнинг жами сони 77658 нафарга етган, дунёнинг бошқа қисмидаги ҳолатлар қўшиб ҳисобланганда бу рақам — 80130 кишини ташкил этади. Хитойда касалликдан жами 2663 киши ҳалок бўлган, бошқа мамлакатларда яна 37 киши.

Жанубий Корея — COVID-19 коронавируси тарқалишининг Хитойдан кейинги иккинчи ўчоғига айланган. Бу мамлакатда сўнгги бир кунда яна 60 киши вирус юқтиргани аниқланди ва вирус юқтирганларнинг жами сони 893 кишига етди. 24 февраль куни мамлакат ҳудудида яна бир киши вирусдан вафот этиб, инфекция бошланганидан буён қурбонлар сони — саккиз нафарга етди. Бу хабарлар фонида Хитойдаги шаҳарлар Жанубий Корея фуқаролари учун ёпилмоқда. АҚШ ўз фуқароларини Жанубий Кореяга бормасликка чақирмоқда.

Италияда эса COVID-19 эпидемиясининг Европадаги ўчоғи бўлиб турибди, 25 февраль кунига келиб коронавирус аниқланган кишилар сони 209 нафарга етган, 7 киши вирус қурбонига айланган.

Reuters маълумотига кўра, Хитойдан ташқари яна 30дан ортиқ мамлакатда коронавирус аниқланган.

24 февраль куни Яқин Шарқдан ҳам хавотирли хабарлар тарқала бошлади. Кувайт, Баҳрайн, Уммон, Афғонистон ва Ироқ ҳукуматлари коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолатлари ҳақида эълон қилди. Бу мамлакатларда шу кунларда Эронда бўлиб қайтган фуқароларда коронавирус аниқланган. Эрон эса коронавируснинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги ўчоғи бўлиб турибди, расмий маълумотларга кўра, бу ерда 12 киши коронавирус юқтириш оқибатида ўлим топган, 64 кишида вирус аниқланиб, улар шифохонага жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан зарарланганлар сони 80 мингдан ошди