Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Рюэй-Мальмезон шаҳри мери ва Буюк Париж метрополиси президенти Патрик Олье билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Мулоқот чоғида Бухоро – Рюэй-Мальмезон биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги дўстлик алоқалари мисолида Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳамкор мамлакат – Франция вакиллари мунтазам асосда расмий делегациялар алмашинуви амалга оширилиб, маданий-гуманитар ва туризм соҳасида қўшма тадбирлар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди. Рюэй-Мальмезон шаҳрида ўрнатилиши белгиланган Aбу Aли ибн Сино ҳайкали, очилиши режалаштирилган Ўзбекистон боғи ҳам халқларимиз ўртасида мустаҳкамланиб бораётган маданий ҳамкорликка яна бир мисол экани алоҳида таъкидланди. Бу Францияда Ўзбекистон халқининг илмий, маданий ва тарихий меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Учрашув якунида Рюэй-Мальмезонда ташкил этиладиган Ўзбекистон боғида Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонлик ижодий жамоалар иштирокида тантанали тадбир ўтказишга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди