19:13 / 26 февраля 2020
2 379

Дунёнинг “энг кучли паспортлари” рейтингида Ўзбекистон қайси ўринни банд этди?

Дунёнинг “энг кучли паспортлари” рейтингида Ўзбекистон қайси ўринни банд этди?
“CеоWorld” журнали 2020 йил учун “Энг кучли паспортлари” рейтингини эълон қилди.
199 мамлакат иштирок этган рейтингда фуқароси визасиз дунёнинг энг кўп мамлакатларига ташриф буюриши мумкин бўлган Япония яна биринчи поғонани забт этди.

Қайд этилишича, ушбу давлат фуқаролари 191 мамлакатга визасиз боришлари мумкин. Иккинчи ўринда Сингапур паспорти бўлиб, унинг аҳолиси виза ҳақида ўйламасдан 190 давлатга саёҳат қилишлари мумкин. Учинчи ўринни Германия ва Жанубий Кореянинг паспортлари эгаллаган бўлиб, бу мамлакатлар аҳолиси 189 давлатга визасиз кира олади.

Рейтингда Ўзбекистон 149 ўриндан жой олган. Юртимиз аҳолиси 57 мамлакатга визасиз киришлари мумкин.
Рўйхатнинг сўнгги поғонасини фуқаролари визасиз 26 мамлакатга кириши мумкин бўлган Афғонистон эгаллади.

паспорт энг кучли паспорт Ўзбекистон
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)