21:50 / 26.02.2020
3 950

Францияликларнинг чорак қисми ҳожатхонага киргандан кейин қўлини ювмайди

Францияликларнинг чорак қисми ҳожатхонага киргандан кейин қўлини ювмайди
Францияда коронавирус эпидемиясига қарши шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга чақириқлар янграётган бир пайтда аҳолининг гигиена билан қанчалик ошно экани кун тартибига чиқди.

“Евроньюс” хабарига кўра, Ifop маркази аҳолининг шахсий гигиена қоидаларига қанчалик амал қилинишини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди, натижалар асло мақтагулик эмас.

Маълум бўлишича, франциялик эркакларнинг 25 фоизи, аёлларнинг эса 20 фоизи ҳар куни душ қилмайди. Эркакларнинг 5 фоизи, аёлларнинг 4 фоизи ҳафтада атиги бир марта ювинади.

Французларнинг камида 25 фоизи ҳожатхонага кириб чиққандан кейин қўлини ювмас экан, овқатланишдан олдин қўл ювадиганлар эса 49 фоизни ташкил этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияликларнинг чорак қисми ҳожатхонага киргандан кейин қўлини ювмайди