06:00 / 27.02.2020
2 234

Миллиардер Ричард Брэнсоннинг зарардаги Virgin Galactic компанияси икки ойда 5 млрд долларга қимматлашди

Миллиардер Ричард Брэнсоннинг зарардаги Virgin Galactic компанияси икки ойда 5 млрд долларга қимматлашди
Фото: Bloomberg
Миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic компанияси акциялари нархи фойда кўрмаётган, хизмат кўрсатмаётган ва янги мижозлар орттирмаган бўлса-да, йил бошидан бери 200 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлигига таяниб Дарё.
Ричард Брэнсон Virgin Galactic’нинг акцияларини Нью-Йорк фонд биржасига бирламчи чиқариш (IPO) маросимида, 2019 йил, октябрь.

Нью-Йоркда 20 февралдаги савдолар чоғида Virgin Galactic’нинг қимматли қоғозлари нархи тарихий максимумга чиққан — ҳар бири 42,4 доллардан сотилган. Компаниянинг бозор нархи январдаги 2,4 миллиард доллардан саккиз миллиард долларгача ўсган.

2019 йил ноябрь ойида Virgin тўққиз ой якунларига кўра 138 миллион доллар зарар кўргани ҳақида ҳисобот берганди. Bloomberg’нинг аниқлик киритишича, компаниянинг 600 га яқин мижози бўлиб, уларнинг ҳар бири суборбитал саёҳат учун 250 минг доллардан тўлаган.

Virgin компанияси сайёҳларни ўз бағрига олган дастлабки SpaceShipTwo кемасини 2020 йилда учиришга ваъда берган. Рейс учун буюртмалар 2018 йил декабридан бери қабул қилинмоқда.

Cestrian Capital Research таҳлилчиси Алекс Кингнинг фикрича, Virgin’нинг акциялари қимматли қоғозлар бозорида космик компаниялар деярли йўқлиги боис ютяпти. Унинг қўшимча қилишича, бундай акциялар бўлган талаб таклифдан сезиларли кўп.

Starbridge Venture Capital компанияси ҳамкори Стив Йоргенсон Bloomberg мухбири билан суҳбатда Virgin Galactic’ни суборбитал туристик парвозлар бўйича ҳозирча салоҳиятли кўринаётган бизнесида етакчи деб атади.

Ҳозирда Брэнсоннинг компаниясидан бошқа ҳеч ким коинотга хусусий парвозларни таклиф қилмаяпти; Илон Маскнинг SpaceX компанияси 2021 йил охиридан бошлаб сайёҳларни орбитага олиб чиқишни бошлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардер Ричард Брэнсоннинг зарардаги Virgin Galactic компанияси икки ойда 5 млрд долларга қимматлашди