07:00 / 28.02.2020
3 950

Университет босқичида бепул таълим берадиган 5 та мамлакат

Университет босқичида бепул таълим берадиган 5 та мамлакат
Яхши таълим доимо "қиммат" дейишади. Гарчи бугунги кунда баъзи давлатлар буни ёлғон эканлигини исботлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Ижтимоий мавқега қарамай, ҳар бир талаба чет элда ўқишни орзу қилади. Бу чет эл университетларида ўқиш учун тўланадиган тўловлар ва яшаш омилларининг қиймати бекор қилинганини ҳисобга олганда, имтиёзли талабалар учун яхши имконият бўлиши мумкин. Бироқ, ҳеч қандай тўловларсиз олий маълумотли бўлишингиз мумкин бўлган бир қатор давлатлар мавжуд! Эҳтимол, сиз ҳаётингизни яхшироқ томонга ўзгартириш учун ишлаб маблағ топишингиз ҳам мумкин.

Агар сиз ўз ватанингиздан ташқарида бирон бир мамлакатда олий маълумотга эга бўлишни истасангиз, қуйида келтирилган мамлакатларда ўқиш учун ҳужжат топширишдан чўчиманг. Келинг, буларни санаб ўтамиз.

Германия


Германиядаги барча давлат университетларида ўқиш учун ҳақ олинмайди, сизнинг шахсий харажатларингиз бундан мустасно. Германияда немис, инглиз тилларида сўзлашилади ва ушбу университетларнинг аксарияти инглиз тилида олиб борилади, шунинг учун ҳам чет элликлар билан мулоқот қилиш анча осон.

Норвегия


Докторантура ёки аспирантурада ўқишни давом эттирмоқчимисиз? Агар сиз бакалавр даражасига эга бўлишни истасангиз ҳам, Норвегия жуда яхши танлов, чунки сиз ҳеч кимга маблағ тўлашингиз шарт эмас. Бунга солиқ тушумлари ҳисобидан таълим соҳасини давлат томонидан молиялаштириш туфайли эришилади.

Ягона ютуқ шундаки, мамлакатдаги етакчи университетларнинг аксарияти ўз она тилларида дарс беради ва чет эллик сифатида сиз ушбу тил билан танишишингиз ва тилни билиш учун имтиҳон топширишингиз лозим бўлади.

Швеция


Швеция нафақат унутилмас туризм онларини, балки ўз фуқаролари ва чет эллик талабаларига бепул университет таълимини таклиф этади. Бундан ташқари, Швеция университетлари чет элдан келган талабаларга стипендиялар миқдорини белгилайди. Стокгольм, Уппсала ва Каролинска университетлари Скандинавия мамлакатидаги энг яхши университетлардан биридир.

Финляндия


Ўзингизнинг докторлик фаолиятингизни алоқа, дизайн ва архитектура каби соҳаларда давом эттиришни хоҳласанггиз Финляндия сиз учун ўз эшикларини очади. Бу мутлақо бепул! Кўп амалий тадқиқотлар билан танилган Финляндия - таълим ва билимнинг раҳнамоси ҳисобланади.

Бельгия


Амалий ва назарий билимларни ошириш учун замонавий ўқув инфратузилмасидан фойдаланишни ўз ичига олган сифатли таълим учун Бельгия сиз учун муқобил бўлиши мумкин. Гент университети ва Брюссель университети Бельгиянинг энг яхши университетларидан биридир.

Қўшимча афзаллик шундаки, сиз ўқув дастуридан кейин яхши соҳада фаолият олиб боришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Университет босқичида бепул таълим берадиган 5 та мамлакат