
Фото: «Blog.sololaki.ru»
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусни юқтириб олмаслик учун ҳамма нарсани ушлайвермаслик ва қўлни ювишни маслаҳат берди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
«Эҳтимол, эшитгандирсиз, мен кўпинча шундай йўл тутаман. Лекин сиз ҳам қўл ювишингиз, тозаликка риоя этишингиз керак. Агар бунга зарурат бўлмаса, ҳар қандай тутқични ҳам ушлаб кўравериш шарт эмас. Яъни шамоллашда амал қилиш керак бўлган баъзи амаллар бор», — дейди у журналистларга.
Трамп ўтган ҳафта анча вақтдан бери кўришмаган бир одам ёнига келганини сўзлаб берди.
«У мени қучоқлаб, ўпди. «Яхшимисиз?» деб хоҳ-аҳвол сўраганимда, «Йўқ. Кучли шамоллаш ва иситма бор», деди. Шунга қарамай, у мени қучоқлаб, ўпяпти. Мен узримни сўрадим-да, қўлимни ювганига чиқдим», — дейди Трамп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар