13:16 / 27.02.2020
3 687

Коронавирус Европада тарқалмоқда - Дания, Руминия, Финландия, Эстонияда илк ҳолатлар қайд этилди

Коронавирус Европада тарқалмоқда - Дания, Руминия, Финландия, Эстонияда илк ҳолатлар қайд этилди
Данияда Шимолий Италиядан қайтган фуқаро коронавирус юқтириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Reuters Дания соғлиқни сақлаш органларига таяниб хабар берди.
Вирус аниқлангандан сўнг бемор изоляция қилинган.

Руминия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош котиби Хорациу Молдованнинг маълумот беришича, мамлакатда коронавирус юқтириб олган биринчи бемор рўйхатга олинди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
Бош котибнинг айтишича, бемор 18-22 февраль кунлари Италияда бўлган.

Финландияда ҳам Миландан қайтган фуқаро коронавирус юқтириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Финландия соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя миллий институти хабар берди.
«Беморга коронавирус Шимолий Италияда юққан. У Хельсинки университети касалхонасида ётибди», — дейилади баёнотда.

Грузия соғлиқни сақлаш вазири Екатерина Тикарадзенинг маълум қилишича, мамлакатда илк коронавирусга чалинган бемор аниқланди.
Вазирнинг айтишича, бемор 25 февраль куни Озарбайжон орқали Эрондан келган.

Эстонияда ҳам коронавирус юқтириш бўйича илк ҳолат аниқланди. Эстония ижтимоий ишлар вазири Танель Кийкнинг айтишича, мамлакатда доимий яшовчи, лекин ҳали фуқаролиги бўлмаган шахс коронавирусни юқтириб олган.
Бемор 26 февраль куни Эрондан Эстонияга қайтган.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус Европада тарқалмоқда - Дания, Руминия, Финландия, Эстонияда илк ҳолатлар қайд этилди