
Фото: diapazon.kz
25 февраль куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида Карабутак-Костанай трассасида ичида 45 йўловчи - Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетган.
Ҳодиса вақтида автобус ичида бўлганлардан бири Kun.uz’га маълум қилишича, Чимкентдан Екатеринбургга қараб йўлга чиққан автобус йўл музлаши туфайли ағдарилган, унинг ичида ўндан ортиқ ўзбекистонликлар бўлган.

Йўловчилар орасида жароҳатланганлар йўқ. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ташаббуси билан йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари меҳмонхонага жойлаштирилган.
Ҳозирча, ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Транспорт вазирлиги бирор бир муносабат билдирмаган.
Бундан аввалроқ Қозоғистондаги маҳаллий нашрлар Ақтўбедаги ЙТҲ ҳақида маълумот бериб, автобусдаги йўловчиларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари эканини маълум қилганди.
Автобус АғдарилишиҚозоғистон ҲодисасиЎзбекистон ФуқаролариЧимкент ЕкатеринбургЙўловчилар ЖароҳатланмадиТранспорт Вазирлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар