22:50 / 28.02.2020
4 503

Папа уйдан чиқмаяпти, вирус бутун жаҳонни қамраши мумкин. Сўнгги маълумотлар

Папа уйдан чиқмаяпти, вирус бутун жаҳонни қамраши мумкин. Сўнгги маълумотлар
Фото: New York Post
2019-nCoV коронавирус жаҳоннинг барча мамлакатларига кириб бориши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Кристиан Линдмейер жума куни маълум қилди. Бугун жаҳоннинг яна бир қанча давлатлари вирусдан зарарланишнинг илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди, Рим папаси Франциск тоби қочгани туфайли уйдан ишлашга қарор қилган.

«Касаллик авж олмоқда. Биз анчадан буён коронавирус жуда кўпчиликка, агар ҳаммага бўлмаса, етиб бориши сценарийси ҳақида огоҳлантириб келмоқдамиз», - деди ЖССТ вакили Кристиан Линдмейер.

Reuters агентлиги ҳисобларига кўра, жаҳон иқтисодиётининг коронавирусдан кўрган зарари беш триллион долларни ташкил этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб 2 867 киши ушбу вирус қурбонига айланган.

Жаҳондаги вазият
Covid-19 айни вақтда Антарктидадан бошқа барча қитъаларга тарқалиб бўлган.

Жума куни Нигерия ва Янги Зеландия давлатлари ҳукуматлари ҳам вирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолатлар ҳақида эълон қилишди. Вирус шимолдаги Исландияга ҳам етиб борди.

Нигерия вирус юқиши ҳолати қайд этилган Саҳройи Кабирдан жанубдаги илк давлат бўлди. Вирус Миландан Лагосга учиб келган италияликда аниқланган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Акинола Абайомининг сўзларига кўра, ушбу беморда вируснинг енгил ҳолати аниқланган ва унинг аҳволи барқарор бўлиб турибди.

Абайомининг сўзларига кўра, ҳукумат у билан алоқада бўлган бошқа кишиларни ҳам текширади.

Янги Зеландияда вирус аниқланган илк бемор 60 ёшда. Унинг исми, жинси ва миллати маълум қилинмаган. У Эрондан учиб келгани ва айни вақтда Окленд шаҳрида карантин ҳолатида сақланаётгани маълум.

Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга Хитойдан қайтгач, ўзини икки ҳафтага изоляция қилди. У қўшни давлатга сафари вақтида Си Цзиньпин билан учрашган ва Хитойга ёрдам тариқасида 30 минг бош қўй совға қилган. Баттулга Covid-19 коронавируси тарқалишни бошлаганидан кейин Хитойга келган илк давлат раҳбари бўлди.

Хитой ҳукумати сўнгги бир кунда яна 327 кишида вирус аниқланганини маълум қилди. Бу февраль ойида бир кунда аниқланган беморлар сони бўйича энг паст кўрсаткичдир.

Жанубий Корея вирус авж олиши бўйича Хитойдан кейинги иккинчи давлат бўлиб қолмоқда. Жума куни вирусдан зарарланганлар сони яна 315 нафарга ошгани ва беморларнинг умумий сони 2337 нафарга етгани маълум қилинди.

Сеул аҳолиси вирус юқтирмаслик учун ноодатий чораларга қўл урмоқда.
Масалан, ушбу суратда кўрсатилган уй эгаси лифтни чақиришда тиш тозалагичдан фойдаланишни таклиф этган.
[/sup]
Озарбойжонда ҳам Эрондан келган россияликда коронавирус аниқланди.

Грузияда вирусдан зарарланишнинг иккинчи ҳолати ҳақида маълум қилинди. Тбилиси Инфекция шифохонаси директори Тенгиз Церцвадзенинг сўзларига кўра, бу Италияда оиласи билан саёҳат қилган 31 ёшли аёлдир. Биринчи ҳолатда Эрондан Озарбойжон орқали Грузияга келган эркакда вирус аниқланганди. Айни вақтда Жанубий Осетия Грузия билан чегарани тўлиқ ёпган.

Нидерландияда вирусдан зарарланишнинг икки янги ҳолати аниқланди. Бир ташхис Амстердамда, иккинчиси мамлакат жанубидаги Тильбург шаҳрида қайд этилган. Ҳукуматнинг маълум қилишича, бу икки бемор бир-бирига алоқадор эмас. Уларнинг иккиси ҳам айни вақтда карантинга жойлаштирилган.

Швейцария ҳукумати коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида 1000 кишидан ортиқ одам иштирокидаги оммавий тадбирларнинг ўтказилишига вақтинчалик тақиқ жорий этди. Шу жумладан, мамлакатда ҳар йил ўтказиладиган, жаҳон автомобил саноатидаги энг нуфузли Geneva Motor Show автошоуси ҳам қолдирилди. Бу сафарги Женева автосалони 5—15 март кунларига режалаштирилганди.

Британияда коронавирусдан зарарланишнинг янги уч ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вирусдан зарарланганларнинг жами сони 19 кишига етди. Японияда Буюк Британия фуқароси вафот этди, у Diamond Princess круиз лайнеридан эвакуация қилинганди - у кеманинг вирусдан ҳалок бўлган илк хорижлик йўловчиси бўлди, бунгача беш япониялик вафот этганди.

Рим папаси уйдан ишламоқда

[sup]Папа Франциск чоршанба куни диндорлар билан учрашганди / GETTY IMAGES

Рим папаси Франциск қатор маросимларни бекор қилди ва ўзини нохуш ҳис қила бошлагани туфайли уйдан ишламоқда. Шу ҳафта бошида хизмат вақтида папада шамоллаш аломатлари сезилганди.

83 ёшли понтифик хизмат вақтида йўталган ва терисини артган. Хизматдан олдин Франциск диндорлар билан гаплашиб, уларнинг қўлини сиққанди.
Ассошиэйтед пресс агентлигининг эътибор қаратишича, папа Франциск диний маросимларни бекор қилиши жуда кам кузатиладиган ҳолатдир.
Ватикан баёнотида 2019-nCoV коронавируси ёки у чақирадиган Covid-19 касаллиги ҳақида эслаб ўтилмаган.

Ватиканни қуршаб олган Италия Европадаги коронавирус тарқалиши ўчоғи бўлиб турибди. 23 февраль куни мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Кўплаб операторлар Италия саёҳат турлари сотишни тўхтатган, Британиянинг EasyJet лоукостери ушбу мамлакатга рейсларни қисман бекор қилган.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Италияда айни вақтда 655 киши вирусдан зарарланган ва 17 киши қурбон бўлган.

Беларусь ва Литва
Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлиги эронлик талабада 2019-nCoV коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилган. У 22 февраль куни Бокудан Минск шаҳрига учиб келганди. 27 февраль куни ўтказилган тест натижалари унда вирусдан зарарланиш ҳолатини тасдиқлади.

Талаба Минск инфекция шифохонасига жойлаштирилган.

Tатяна Зенкович
Эронлик талаба ўқийдиган Беларусь миллий техника университетида ўқишнинг индивидуал дастурига ўтилган.
Ушбу талаба дўстлари билан квартирада яшаган; уларнинг барчаси тиббий кузатув учун шифохонага жойлаштирилган.
Қўшни Литвада ҳам 2019-nCoV коронавирусидан зарарланишнинг илк ҳолати ҳақида маълум қилинди.

Литва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 февраль куни Италиянинг Верона шаҳридан қайтиб келган 39 аёл касалланганини аниқлаган. Бемор Шяуляедаги шифохонага жойлаштирилган. Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, унда белгилар кучсиз ва тана ҳарорати юқори эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Папа уйдан чиқмаяпти, вирус бутун жаҳонни қамраши мумкин. Сўнгги маълумотлар