
Фото: Сергей Пивоваров / РИА Новости
Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Феридун Синирлиўғлу «радар излари» ҳужум вақтида Сурия ва Россия самолётлари бир саф бўлиб учганини кўрсатганини айтди.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафт Хавфсизлик Кенгашининг Идлибдаги вазият бўйича йиғилишида Россияни Суриядаги ҳарбий самолётларни «зудлик билан қўндириш»га чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Биз Россия Федерациясини ўз ҳарбий самолётларини зудлик билан қўндиришга чақирамиз. Барча Сурия қўшинларини ва уларнинг россиялик иттифоқчиларини 2018 йилда белгиланган ўт очишни чеклаш чизиғидан узоқроққа кетишга чақирамиз», — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, агар жаҳон ҳамжамияти янада йирик эскалацияни истамаса, АҚШ бу масалада «етакчи ролни» ўйнаши кераклигини қўшиб қўйди.
Ўз навбатида Россия вакили Василий Небензя Туркия қўшинлари Россияга ўзлари жойлашган нуқталарни тақдим этгани, бу маълумот тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида Сурия ҳукумати кучларига берилганини билдирди. Унинг қайд этишича, Россия ҳарбий самолётлари турк ҳарбийлари ўлдирилган ҳудудда Сурия армиясига ёрдам бермаган.
Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Феридун Синирлиўғлу россиялик ҳамкасбининг сўзларини рад этиб, «радар излари» ҳужум вақтида Сурия ва Россия самолётлари бир саф бўлиб учганини кўрсатганини айтди.
Суриянинг Идлиб провинциясида жиддий эскалация юзага келган: пайшанба куни кечқурунги ҳаво ҳужуми оқибатида Туркия армиясининг камида 33 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Туркия томони ҳаво зарбалари «Сурия режими» ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланганини маълум қилган. Суриянинг бош иттифоқчиси Россия ҳужум нишонига тушиб қолган туркиялик ҳарбийлар «террорчилар орасида бўлгани»ни маълум қилган. Туркия буни инкор этган.
26-28 февраль кунлари РФ президентининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили А.Лаврентьев, РФ ТИВ раҳбарининг ўринбосари С.Вершенин ва Туркия ТИВ раҳбари ўринбосари С.Ўнал иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Россия ТИВ расмий баёнотида ҳар икки томон тарангликни пасайтириш ва террорчилар билан курашиш мақсад қилиб олинганини тасдиқлагани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар